“Рома” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия ва Қозоғистонга қарши ўйинлар ҳақида гапирди.
- 16-ноябрь куни Қозоғистон билан, бир-икки кундан кейин эса Россия билан ўйин кутиб турибди. Сиз учун қайси ўйин муҳимроқ?
- Аввало, бизни иккита қизиқарли учрашув кутиб турибди. Биз рақибдан қатъий назар ҳар доим ғалаба учун майдонга чиқамиз. Шахсан мен учун Қозоғистонга қарши ўйин ҳам, Россияга қарши ўйин ҳам қизиқарли туюлмоқда.
- "Ростов"даги собиқ жамоадаошингиз Бахтиёр Зайнутдинов билан алоқаларингиз қандай?
- Ҳа, у яқин дўстим ҳисобланади, баъзан ёзишиб турамиз. Шу боис, эртанги ўйинни интиқлик кутмоқдаман.
- Россиядаги фаолиятингиз борасида қандай хотираларингиз бор?
- У ерда ўйнаш менга ёқарди. "Ростов"да бир неча йиллар яхши ўйинлар ўтказдим.
- Карпин билан ўйин ҳақида гаплашдингизми?
- Ҳали гаплашганим йўқ. Ўйлайманки, ўйиндан кейин у билан ажойиб суҳбат бўлади.
- Эртанги Қозоғистон билан ўйинингизни Сергей Карасев бошқариб боради. Бу ҳақда нима дея оласиз?
- Асосийси, адолатли қарорлар чиқарса етарли! “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди