Моуриньо энди “Рома”га ёрдам беролмайди

Моуриньо энди “Рома”га ёрдам беролмайди
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо А Сериянинг “Торино”га қарши ўтказилган учрашувида бош ҳакам Антонио Рапуанони ҳақорат қилгани учун майдондан ҳайдалган эди.

Тартиб-интизом қўмитаси вазиятни ўрганиб чиқиб, португалиялик мутахассисни навбатдаги иккита ўйинга дисквалификация қилиш бўйича қарор чиқарди. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатди.

Жозе Моуриньо учрашувдан кейин ўз хатти-ҳаракатлари учун Антонио Рапуанодан узр сўраган. Лекин бу жазони енгиллаштиргани йўқ

“Рома” А Сериядаги навбатдаги учрашувларни январь ойида ўтказади. Римликлар аввал ўз ўйида “Болонья”ни қабул қилади ва кейин “Милан” меҳмони бўлади.

Бу Жозе Моуриньонинг жорий мавсумдаги биринчи дисквалификацияси эмас.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар