4 838
"УЕФАда биз эмас, Ўзбекистон тўп суриши керак экан!"Аламли мағлубиятни қўшниларимиз ишқибозлари қандай изоҳлади?
Якунига етган Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг қўшниларимиз ижтимоий тармоқларда изоҳлар ёмғирини ёғдирмоқда. Биз Тошкентдаги ўйинга Қозоғистон ишқибозлари қандай реакция билдиргани билан қизиқдик.
Эътиборлиси шундаки, бу ўйин фанатлар орасида яхшигина муҳокамага сабаб бўлмоқда.
"Миллатлар лигаси"даги муваффақиятли юриш 100 фоиз омад эканлиги кўриниб қолди. Бизнинг зарбаларимиздан исталгани голга айланган бўлса, рақибларда ҳеч нарса ўхшамаганди. Афсуски, бу барча беллашувда содир бўлди. Терма жамоа ва мураббийнинг асл даражаси сўнгги икки ўйинда кўзга ташланди. Бу шунчаки пастга қулаш!"
"Ўзбек футболчилари техник жиҳатдан кучли экан. Бизникилар улар олдида "қишлоқлик футболчилар"га ўхшаб қолди".
"Ўзбекистонликлар бу ўйинни 15 йил кутишган! Бизнинг федерация уларнинг барча шартларига кўнди. Худди илоннинг олдига ўзи истаб борган қуёнга ўхшаб қолдик. Мавсум аллақачон якунланган, бизникилар таътилда эди. Шундай ҳолатда Тошкентда ўйин ўтказиш?! Бу аҳмоқликдан бошқа нарса эмас".
"Бу Адиев янги шартнома борасида жуда узоқ ўйлади. Маоши борасида роса нархини оширди. Ўйинни 15 дақиқадан ортиқ кўра олмадим..."
"Адиев шунчаки бир нечта нарсаларни кўриб олди. Умумий қилиб олинса, бизникилар яхшироқ кўринди. Тўп назорати ҳам вакилларимизда бўлди. Аслида, мана шундай янги ўйламаларни кўриб олиш учун ҳам керак ўртоқлик ўйинлари. Шахсан менга йигитлар ўйинда устунлик қилишга ҳаракат қилгани манзур келди".
"Бизга Ўзбекистон даражасига чиқишимизга ҳали анча бор".
"Қозоғистон қўлидан келганча ҳаракат қилди. Ўзбекистон рейтингда биздан бежизга баландда эмаслигини кўрсатиб қўйди. Айниқса, Шомуродов ажралиб турди. Зайнутдинов ўйинга қўшилгач, бизникиларда нимадир ўхшашни бошлади. Исламхан қайтганидан хурсандман. Формасини тиклаб олса, жамоани кучайтиришига ишонаман. 2 йилдан сўнг яна катта футболга қайтиш осон эмас. Футболчиларимиздаги чарчоқ кўплаб хатоларга сабаб бўлди".
"Сиз нима хоҳлаган эдингиз? Ахир, Қозоғистондаги ягона жамоа "Астана" эканлигини билмасмидингиз? Ундай бўлса, сизларга терма жамоа нега керак? Бугунги Қозоғистон футболининг юзи "Астана" бўлиб қолди. Ортиқча гап-сўзга ҳожат йўқ!"
"УЕФАда биз эмас, Ўзбекистон тўп суриши керак экан. Адиев жуда кучсиз мураббий. "Миллатлар лигаси"да шунчаки бизникиларга омад келди. Биз келаси мавсумда енгилгина "Б" гуруҳидан тушиб кетамиз".
"Агар жавоб учрашуви бўлса, бизникилар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонади. Бу аниқ. Мен, Ўзбекистон терма жамоасининг бизникидан кучли томонини кўрганим йўқ. Шунчаки, жамоамиз аъзолари кўзида олов кўрмадим. Футболчиларимиз Осиё жамоалари билан ўйинда жароҳат олишни истамади холос. Улар эса, бизнинг чемпионатга ўтиш учун бор кучи билан ўзини кўрсатишга тиришди".
Эслатиб ўтамиз, беллашувда вакилларимиз 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. Дастлаб, 11-дақиқада Ҳожимат Эркинов беллашувда ҳисобни очди. 45-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Элдор Шомуродов орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Шу тариқа, Сречко Катанец шогирдлари ишончли ғалабани қўлга киритди. Маълумот ўрнида, вакилларимиз 20 ноябрь санасида Россия терма жамоасига қарши майдонга чиқади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди