Ўзбекистон терма жамоаси ва "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов қишки трансферлар вақтида римликлар сафини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Никола Скира хабар қилмоқда.
Манбага кўра, ҳужумчи "бўрилар" устози Жозе Моуриньонинг режаларига кирмаган. Шомуродов катта эҳтимол билан қишда ўз клубини ўзгартиради. Айни пайтда унга А Сериянинг 3 клуби даъвогарлик қилмоқда. Маълумотларга кўра, "Монца", "Сампдория" ва "Торино" Элдор учун таклиф билан чиқишга тайёр.
Аввалроқ, ҳужумчига Италиянинг бошқа бир жамоаси "Болонья" қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди, бироқ клуб раҳбарияти бу хабарни рад этди.
Маълумот ўрнида, футболчимиз жорий мавсум "Рома"нинг барча мусобақалар доирасидаги 8 та ўйинида майдонга тушиб, 1 гол муаллифига айланган. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди