Қишки трансферлар яқинлашгани сари Элдор Шомуродовни ўз сафида кўрмоқчи бўлаётган жамоалар ҳам кўпайиб бормоқда.
Легионеримиз ёзги трансферлар вақтида Италияда қолишини айтиб, Германия, Франция, Туркия, Англия ва Саудия Арабистони жамоалари чорловига жавоб бермаган эди. Ҳозирча, унга асосан А Серия вакилларидан харидор чиқмоқда.
Элдор Шомуродовнинг айни пайтдаги энг катта муаммоси “Рома” мураббийлар штаби унга ўзини кўрсатиш учун етарли имкон бермаётганида. Шомуродов “Женоа”да ўйнаган кезлари Италия чемпионатида гол ура олиш қобилиятини намойиш этганди. Рим клубига кўчиб ўтганидан бери, мана иккинчи мавсумки, фақат майдонга бир неча дақиқа тушириляпти холос.
Шу боис, мухлису мутахассисларнинг аксарияти ўзбек ҳужумчиси қишки трансферлар вақтида пойхатни тарк этишини кутмоқда. Рим клуби мутасаддилари ҳам яхши харидор бўлса, келишувга тўсқинлик қилмаслиги айтилмоқда.
Италия чемпионатида танаффус эълон қилинган бир пайтда Элдор Шомуродовга кутилмаган жамоа – “Кремонезе” харидор бўлмоқда.
Бу жамоа А Серияда ҳали бирор маротаба ғалаба қозона олгани йўқ. Етти очко билан хавфли зонада “михланган”.
Клуб раҳбарияти лигада қолиш учун ҳужум чизиғини кучайтириш керак, деган хулосага келди. “Кремонезе” чемпионатда энг кам гол урган икки жамоадан бири. Улар ҳисобида 11 та аниқ зарба бор.
“Кремонезе” мавсум бошланиши олдидан “Рома”нинг икки тарбияланувчисини ўз сафига қўшиб олганди. Собиқ “бўрилар”дан бири – 20 ёшли Томмасо Миланезе фақат лига ва кубок ўйинларда икки марта майдонда кўриниш берди.
Жозе Моуриньо кашф қилган Феликс Афена-Гьян ҳам аутсайдер жамоада ўзини кўрсата олгани йўқ. А Серияда етти марта майдонга тушиб, голлар ҳисобини очолмади. Фақат Италия кубогида битта гол урди холос.
“Кремонезе” бош мураббийи Массимилиано Альвинининг қўл остида турли мамлакатлардан саккизта ҳужумкор футболчи бор. Лекин уларнинг аксарияти ўзини кўрсата олаётгани йўқ. Жамоа тўпурарига айланган нигериялик Давид Окереке ҳисобида атиги учта тўп бор холос. Олдинги чизиқ вакилларидан бельгиялик легионер Сирил Дессерс ва италиялик Даниэль Чиофани иккитадан голга муаллифлик қилган.
Клуб раҳбарияти мураббийлар штаби олдига жамоани қуйи лигага тушиб кетишдан сақлаб қолиш вазифасини қўйган. Бунинг учун футболчилар ўйинларда ғалаба қозониши талаб этилади. Ғалаба учун гол уриш керак.
Ҳозирча, “Кремонезе”нинг асосий нишони Шомуродов бўлиб турибди. Бироқ, 27 ёшли ҳужумчимизнинг қуйи лигага тушиб кетиш эҳтимоли катта бўлган клубга ўтиши ўзини оқлармикин?
Қолаверса, легионеримиз олдида “Торино”, “Болонья”, “Сампдория”, “Монца” каби жамоалардан бирини танлаш имкони ҳам бор. Бундан ташқари, январь охиригача бошқа вариантлар чиқиши ҳам табиий ҳол.
Кремонезе, Рома, Элдор Шомуродов, Қишки трансфер “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади