“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ўтган йили “Челси”дан олиб келинган Тэмми Абрахам билан хайрлашишга тайёр.
Англиялик ҳужумчи бу мавсум тўпурарлик қобилиятини намойиш қила олмаяпти ва аргентиналик юлдуз Пауло Дибала олиб келинганидан кейин унинг соясида қолиб кетди. Клуб раҳбарияти уни январда сотиб юборишга тайёрлигини билдирганди.
Calciomercato нашрининг ёзишича, Тэммини “Арсенал” ўз сафига чорламоқда. Аслида Англиянинг бир неча клублари ёзда ҳам 25 ёшли форвардга оғиз солганди.
“Рома”нинг Абрахам билан келишуви 2026 йилгача давом этади. Ҳозир бу футболчининг трансфер нархи 45-50 миллион еврога баҳоланяпти.
“Челси”да ўз тарбияланувчисини 2023 йилнинг ёзида 80 миллион еврога қайта сотиб олиш ҳуқуқи бор. Ҳозир Абрахам бу нархга муносиб эмас.
Жорий мавсумда 20 та учрашувда қатнашиб, атиги тўрт марта тўп киритган ҳужумчи жаҳон чемпионатида қатнашадиган Англия терма жамоаси рўйхатига киритилмади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди