23:30 / 19.11.2022
1 230

Акмал Мозговой: "Россия – тажриба орттириш учун қулай рақиб"

Акмал Мозговой: "Россия – тажриба орттириш учун қулай рақиб"
Ўзбекистон термаси ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой эртанги баҳс олдидан фикрларини билдирди.

- Россия билан ўйиндан нималарни кутяпсиз?
- Россия яхши ва тажриба орттириш учун қулай рақиб. Эртанги баҳс қийин ўтади деб ўйлайман. Аммо мураббийимиз кўрсатмаларига амал қилиб, ижобий натижага эришамиз ва мухлисларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

- Сречко Катанец назарий машғулотларда кўпроқ Россиянинг қайси жиҳатларига эътибор қаратишни сўраяпти?
- У киши рақиб кўп паслашмалиги, рақибни ортда қолдиришга эътибор бериши ва зарба йўллашга таяниб ўйнашини айтди. Ўшанга қараб ҳаракат қиламиз.

- Тожикистон-Россия ўйинида 0:0 қайд этилгани сизларни ҳайрон қолдирдими?
- Йўқ. Россиянинг айрим ўйинчилари баҳсда қатнашмади. Майдон ҳам сунъий эди.

- Суперлига якунлари ҳақида фикрингиз қанақа? Ҳам ижобий, ҳам салбий бўлса керак-а?
- Ҳа, айтганингиздек, ҳам ижобий, ҳам салбий. Кубокни ютганимиздан хурсандмиз. Сал омадимиз келмади, ҳаракат қилгандик.

- Менимча, "Нефтчи" билан учрашувни кўп эслаб юрсангиз керак...
- Ҳа. Унутишга ҳаракат қилдик, лекин қийин. Ҳаммаси ўз қўлимизда эди.

- Кейинги мавум ҳам "Насаф"да қолиб, бу йил амалга ошмаган режани якунига етказиб қўясизми?
- Худо хоҳласа, "Насаф"да қолиб, чемпионлик учун курашамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Акмал Мозговой: "Россия – тажриба орттириш учун қулай рақиб"