“Спартак” клуби собиқ президенти Андрей Червиченко Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўрқтоклик учрашувидан кейин ўз фикрларини билдирди. “Пахтакор” стадионидаги ўйинда ҳисоб очилмади.
- Якшанба оқшомидаги ўйин томоша қилганимиз энг ёқимли нарса бўлмади. Лекин футболимизнинг савияси шу экан, собиқ иттифоқнинг икки жамоасини ҳам енга олмадик.
Бу кўпчиликдаги, хусусан, менининг ўзимдаги агар Осиёга ўтсак, у ерда биз лидерлардан бўламиз, деган тушунчаларимиз сароблигича қолишини кўрсатди. Осиёда ҳам ҳеч ким бизга ён бериб, ҳадя улашиб ўтирмас экан, - деди Червиченко.
Хабарингиз бор, сиёсий вазият туфайли Россия футболига нисбатан санкциялар қўлланган. Рус клублари УЕФА таснифидаги мусобақалардан четлатилган. Футбол соҳаси мутасаддилари Осиё футбол конфедерациясига ўтиш масаласини ҳам кўриб чиқмоқчи бўлган эди.
Россия терма жамоаси Тожикистон ва Ўзбекистон футболчиларига қарши ўтказилган учрашувларда бирорта тўп кирита олмай, дуранг билан кифояланишга мажбур бўлди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди