11:26 / 21.11.2022
1 064

Ўзбекистон — Россия учрашувида стадион дисплейида букмекерлик компанияси рекламаси намойиш этилди

Ўзбекистон — Россия учрашувида стадион дисплейида букмекерлик компанияси рекламаси намойиш этилди
Кадр: «Спорт ТВ»
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Россияга қарши баҳс олиб борди. Учрашув 0:0 ҳисобидаги натижа билан якун топди.

Учрашув вақтида «Пахтакор» стадионидаги реклама дисплейида букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи компания рекламаси намойиш этилди. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Қайд этиш керак, Ўзбекистон ҳудудида букмекерлик фаолиятини олиб бориш ёки унинг тарғиботи билан шуғулланиш тақиқланган.

2022 йилнинг июнь ойида «Zo‘r TV» Қозоғистонда ўтган MMA мусобақасини трансляция қилган ва унда букмекерлик компанияси рекламалари яққол намойиш қилинганди. Ўшанда телеканалга Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан тегишли кўрсатмалар берилганди.

Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан лицензия олиш орқали букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш назарда тутилган эди.

2022 йилнинг 6 апрелдаги киритилган ўзгартиришларга кўра, фармоннинг букмекерлик фаолиятига тегишли қисмлари бекор қилинганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон — Россия учрашувида стадион дисплейида букмекерлик компанияси рекламаси намойиш этилди