date
views 5 331

«Манчестер Юнайтед» Гризманнни «Атлетико»дан 80 млн еврога сотиб олишга тайёр

«Манчестер Юнайтед» Гризманнни «Атлетико»дан 80 млн еврога сотиб олишга тайёр

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн “Манчестер Юнайтед” жамоаси раҳбариятининг асосий мақсадларидан бири. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар берди.

El Confidencial нашрининг маълумотига кўра, инглиз клуби 25 ёшли франциялик футболчини исталган пулга сотиб олишга тайёр.

“МЮ” Гризманннинг шартномасида товон пули қиймати сифатида кўрсатилган 80 миллион еврони тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, икки йил илгари инглизлар “Реал”га Анхель Ди Мария учун 75 миллион евро тўлашганди.

Жорий мавсумда Гризманн 51та ўйинда майдонга тушиб, 37та гол ҳамда 7та голли узатмага муаллифлик қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» Гризманнни «Атлетико»дан 80 млн еврога сотиб олишга тайёр