18:47 / 21.11.2022
977

Луи ван Гал: "Бу гал чемпион бўлишимизга ишонаман"

Луи ван Гал: "Бу гал чемпион бўлишимизга ишонаман"
Жаҳон чемпионати 1-турида Нидерландия ва Сенегал жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу ўйин олдидан европаликлар бош мураббийи Луи ван Гал матбуот анжуманида иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдирди:

"Улар Африка чемпиони, бизга осон бўлмайди. Ҳа, Садио Мане сафдан чиқди, аммо бизда ҳам йўқотиш бор. Мен Садионинг мухлисиман. "Манчестер Юнайтед" мураббийи сифатида ишлаганимда, у билан шартнома имзолашга ҳаракат қилгандим.

Сенегал усиз қийналади. Бироқ биз ҳам кўп гол урадиган ва ассистентлик қиладиган Мемфис Депай хизматидан фойдалана олмаймиз. Асосий таркибни аниқлаб бўлдим. Бу мураккаб эмас.

2014 йилда ҳозиргидан кучсизроқ таркиб билан учинчи ўринни эгаллагандик. Бу гал чемпион бўлишимизга ишонаман
".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Луи ван Гал: "Бу гал чемпион бўлишимизга ишонаман"