Футбол бўйича ЖЧ—2022 1-турида АҚШ ва Уэльс терма жамоалари 21 ноябрь, душанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 36-дақиқада Тимоти Веа америкаликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бунга уэлсликлар 72-дақиқага келиб жавоб берди: Гарет Бэйл пенальтини муваффақиятли амалга ошириб, мувозанатни тиклади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Гуруҳнинг бошқа ўйинида Англия терма жамоаси Эронни 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Шу тариқа 1-турдан кейин Англия гуруҳда яққол етакчига айланди. Ундан кейинги ўринларда АҚШ ва Уэльс боряпти (1 очкодан), Эрон эса сўнгги поғонани банд этган.
ЖЧ—2022
1-тур баҳси
АҚШ — Уэльс 1:1
Голлар: 1:0 – 36 Веа, 1:1 – 82, пенальти Бэйл.
АҚШ: Тернер, Дест (Йедлин, 74), Рим, Симмерман, Робинсон, Адамс, Маккенни (Ааронсон, 66), Муса (Акоста, 75), Пулишич, Веа (Моррис, 88), Саржент (Райт, 74).
Уэльс: Ҳеннесси, Робертс, Дэвис, Родон, Мифем, Уильямс (Жонсон, 79), Ампаду, Рэмзи, Уилсон (Томас, 90), Бэйл, Жеймс (Мур, 46).
Огоҳлантиришлар: Дест (11), Маккенни (13), Бэйл (40), Мифем (45), Рим (51).
Уэльс, АҚШ, ЖЧ—2022, Футбол “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...