date
views 2 287

ЖЧ—2022. Аргентина терма жамоаси Саудия Арабистонига қандай ютқазиб қўйди? (видео)

ЖЧ—2022. Аргентина терма жамоаси Саудия Арабистонига қандай ютқазиб қўйди? (видео)
Футбол бўйича ЖЧ—2022 1-турида Аргентина ва Саудия Арабистони терма жамоалари 22 ноябрь, сешанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ Жанубий Америка вакиллари пенальти ишлаб олди. 11 метрлик жарима зарбасини Лионель Месси голга айлантирди. Биринчи бўлимда Аргентина ҳисобни яна ошириши мумкин эди, Скалони шогирдларининг учта голи офсайд туфайли инобатга олинмади.

Иккинчи бўлим дебютида Солиҳ аш-Шеҳри мувозанатни тиклади. Орадан кўп ўтмай Салим ад-Довсари саудияликларни олдинга олиб чиқди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ—2022. Аргентина терма жамоаси Саудия Арабистонига қандай ютқазиб қўйди? (видео)