
Футбол бўйича ЖЧ—2022 1-турида Марокаш ва Хорватия терма жамоалари 23 ноябрь, чоршанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувда ҳар икки томон вакилларида голга тортадиган вазиятлар бўлса-да, ҳисоб ўзгармай қолди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйини Бельгия ва Канада терма жамоалари ўртасида кечади. Учрашув 23 ноябрь тунги соат 00:00 да бошланади.
Кейинги турда хорватлар Канадага қарши майдонга тушса, Марокаш терма жамоаси Бельгия билан куч синашади.
ЖЧ—2022
1-тур баҳси
Марокаш — Хорватия 0:0
Марокаш: Буну, Ҳакими, Саисс, Агерд, Мазрауи (Аттийят-алла, 60), Амрабат, Амалла, Унаи (Собири, 82), Зиёш, Буфаль (Эз Абде, 65), ан-Несири (Амдалла, 81).
Хорватия: Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Соса, Модрич, Ковачич (Майер, 79), Брозович, Перишич (Оршич, 90), Влашич (Пашалич, 46), Крамарич (Ливая, 71).
Огоҳлантириш: Амрабат (78). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар