
Футбол бўйича ЖЧ—2022 1-тури доирасида Испания ва Коста-Рика терма жамоалари 23 ноябрь, чоршанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида Дани Олмо испанларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 21-дақиқада Марко Асенсио жамоасининг ҳужумини гол билан якунлади.
31-дақиқада Ферран Торрес пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Иккинчи бўлим бошида Торрес дублни расмийлаштирди.
74-дақиқада Гави жамоасининг тезкор комбинациясини чиройли гол билан якунлади. Асосий вақт сўнгида Карлос Солер ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, қўшиб берилган вақтда Альваро Мората якуний ҳисобни ўрнатди — 7:0.
Гуруҳнинг дастлабки баҳсида Япония терма жамоаси Германияни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Шу тариқа, испанлар "E" гуруҳида ўз гуруҳида пешқадам бўлиб олди.
Испания – Коста-Рика 7:0
Голлар: 1:0 – 11 Ольмо, 2:0 – 21 Асенсио, 3:0 – 31, пенальти Ферран Торрес, 4:0 – 54 Ферран Торрес, 5:0 – 74 Гави, 6:0 – 90 Солер, 7:0 – 90 Мората.
Испания – Унаи Симон, Аспиликуэта, Лапорт, Родри, Альба (Бальде, 64), Бускетс (Коке, 64), Педри (Солер, 57), Гави, Ольмо, Асенсио (Уильямс, 69), Ферран Торрес (Мората, 57).
Коста-Рика – Навас, Фуллер, Мартинес (Уостон, 46), Дуарте, Кальво, Овьедо (Матаррита, 82), Борхес (Агилера, 72), Техеда, Кэмпбелл, Контрерас (Самора, 61), Беннетте (Руис, 61).
Огоҳлантириш: Кальво (68). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар