date
views 1 382

Томас Мюллер: "Мағлубият ўз-ўзидан содир бўлмади"

Томас Мюллер: "Мағлубият ўз-ўзидан содир бўлмади"
Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Германия - Япония (1:2) учрашувидан сўнг "немис машинаси" етакчиларидан бири Томас Мюллер мағлубият сабаблари ҳақида гапирди.

"Узоқ вақт давомида рақибдан яхшироқ ўйнадик, аммо футболда устунликни голга айлантириш лозим. Бизда самарадорлик анча паст эди.

Мундиални мағлубият билан бошлаш кулгили. Лекин ўтказиб юборган голларимизга қаралса, мағлубият ўз-ўзидан содир бўлмади. Буни инобатга олишимиз шарт.

Ютқазганини тан олиш ҳеч қачон осон бўлмайди. Бироқ биз холис фикр юритишимиз керак. Агар яратган вазиятларингиздан фойдалана олмасангиз, ҳеч нарса юта олмайсиз
", - деди Мюллер.

Энди германияликлар навбатдаги ўйинни Испанияга қарши ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Томас Мюллер: "Мағлубият ўз-ўзидан содир бўлмади"