date
views 819

ЖЧ—2022. Бельгия терма жамоаси Канадани зўрға мағлуб этди

ЖЧ—2022. Бельгия терма жамоаси Канадани зўрға мағлуб этди
Футбол бўйича ЖЧ—2022 1-турида Бельгия ва Канада терма жамоалари 23 ноябрь, чоршанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашув канадаликларнинг қатор ҳужумлари билан бошланди. 10-дақиқада Шимолий Америка вакиллари олдинга ўтиб олиши мумкин эди, бироқ Альфонсо Дэвиснинг пенальтидан йўллаган зарбасини Тибо Куртуа қайтаришга эришди.

Биринчи бўлимда канадаликларда яна бир нечта голли вазият бўлди, бироқ жамоа улардан фойдалана олмади. Танаффус арафасида Миши Батшуайи Бельгияни олдинга олиб чиққан гол муаллифига айланди.

Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгаришсиз қолди ва Бельгия биринчи турдан кейин гуруҳ пешқадамлигини қўлга олди.

Гуруҳнинг дастлабки баҳсида Хорватия ва Марокаш жамоалари 0:0 ҳисобидаги дурангни қайд этди.

Бельгия — Канада 1:0
Гол
: 1:0 – 44 Батшуайи.
Бельгия: Куртуа, Кастань, Вертонген, Алдервейрелд, Дендонкер, Карраско (Менье, 46), Витцель, де Брюйне, Тилеманс (Онана, 46), Эден Азар (Троссард, 62), Батшуайи (Опенда, 78).
Канада: Борян, Ларейя (Адекугбе, 74), Витория, Миллер, Жонстон, Ҳатчинсон (Коне, 58), Эуштакиу (Осорио, 81), Ҳойлетт (Ларин, 58), Дэвид, Бюкенен (Миллар, 81), Дэвис.
Огоҳлантиришлар: Карраско (9), Менье (53), Онана (56), Дэвис (81), Жонстон (83).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ—2022. Бельгия терма жамоаси Канадани зўрға мағлуб этди