
"Барселона" Испания чемпионатининг якунланишига бир тур қолганда чемпионатнинг якка пешқадамига айланди. Каталонияликлар Примеранинг 37-турида ўз майдонларида "Эспаньол"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этдилар. "Барса" таркибида Луис Суарес иккита гол, Лионель Месси, Рафинья ва Неймар эса биттадан гол киритишди.
Бугунги тургача "Барса" билан тенгма-тенг келган "Атлетико" "Леванте"дан меҳмонда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Меҳмонлар футболчиси Фернандо Торреснинг барвақт голига мезбонлар футболчиси Виктор Касадесус 30-дақиқада аниқ зарба билан жавоб берди, 90-дақиқада эса Жузеппе Росси мадридликлар дарвозасига ғалаба тўпини киритди. "Атлетико" учун чемпионлик унвони учун кураш якунланди, чунки жамоа "Барса"дан 3 очко ортда қолмоқда, қўшимча кўрсаткичлар бўйича эса устунлик каталонияликлар томонда.
2-ўринга ўз майдонида "Валенсия"ни 3:2 ҳисобида ютган "Реал" кўтарилиб олди. 1-бўлимда "кўршапалаклар" дарвозасига Криштиану Роналду ва Карим Бензема биттадан гол киритишди. 55-дақида Родриго мадридликлар дарвозасига битта жавоб тўпини киритди, бироқ бир неча дақиқадан кейин Роналду яна битта тўп муаллифига айланди. Андре Гомешнинг 81-дақиқадаги голи меҳмонларга фарқни минимал кўринишга келтиришга имкон берди.
"Реал" "Барса"дан бир очко ортда қолмоқда. Якуний турда каталонияликлар меҳмонда "Гранада" билан, "Реал" эса "Депортиво" билан учрашади.
Испаниянинг жорий мавсумдаги чемпиони масаласи охирги турга қолдирилди.
Қуйида 8 майда ўйналган учрашувларнинг натижалари келтирилган:
Испания Примераси. 37-тур
Барселона – Эспаньол – 5:0
Голлар: Месси, 8 (1:0); Суарес, 52 (2:0); Суарес, 61 (3:0); Рафинья, 74 (4:0); Неймар, 83 (5:0).


Леванте – Атлетико М – 2:1
Голлар: Торрес, 2 (0:1); Касадесус, 30 (1:1); Росси, 90 (2:1).

Реал Мадрид – Валенсия – 3:2
Голлар: Роналду, 26 (1:0); Бензема, 42 (2:0); Родриго, 55 (2:1); Роналду, 59 (3:1); Гомеш, 81 (3:2).
Четлатиш: Родриго, 83 (Валенсия)


Севилья – Гранада – 1:4
Голлар: Куэнка, 45+1 (0:1); Гонсалес, 73 (1:1); Бабен, 79 (1:2); Ал-Араби, 86 (1:3, пен); Куэнка, 88 (1:4).
Вильярреал – Депортиво – 0:2
Голлар: Файр, 32 (0:1); Перес, 57 (0:2).
Сельта – Малага – 1:0
Гол: Нолито, 31 (1:0).
Реал Сосьедад – Райо Вальекано – 2:1
Голлар: Оярсабаль, 12 (1:0); Орхильес, 50 (2:0); Герра, 69 (2:1).
Четлатиш: Гранеро, 76 (Реал Сосьедад).
Эйбар – Бетис – 1:1
Голлар: Кастро, 37 (0:1); Энрич, 73 (1:1).
Лас-Пальмас – Атлетик Б – 0:0 «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар