00:30 / 26.11.2022
1 123

ЖЧ—2022. Нидерландия Эквадорни енга олмади

ЖЧ—2022. Нидерландия Эквадорни енга олмади
Футбол бўйича ЖЧ—2022 2-турида Нидерландия ва Эквадор терма жамоалари 25 ноябрь, жума куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Коди Гакпо ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида Эквадор аъзоси Эннер Валенсия мувозанатни тиклади. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва дуранг натижа қайд этилди.

Нидерландия ва Эквадор 4 очкодан жамғариб, гуруҳда 1 ва 2-ўринларни эгаллаб турибди.

А гуруҳининг иккинчи ўйинида Сенегал Қатар устидан ғалаба қозонди.

ЖЧ—2022
2-тур баҳси

Нидерландия — Эквадор 1:1
Голлар
: 1:0 – 6 Гакпо, 1:1 – 49 Валенсия.
Нидерландия: Нопперт, Думфрис, ван Дейк, Аке, Тимбер, Блинд, Классен (Бергейс, 69), Копмейнерс (де Рон, 79), де Йонг, Бергвейн (Депай, 46), Гакпо (Вегорст, 79).
Эквадор: Галиндес, Пресиадо, Торрес, Поросо, Инкапиэ, Эступиньян, Мендес, Плата (Ибарра, 90), Кайседо, Валенсия (Родригес, 90), Эстрада (Сармиэнто, 74).
Огоҳлантириш: Мендес (57).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ—2022. Нидерландия Эквадорни енга олмади