
Англия чемпионатининг 37-туридан ўрин олган охирги иккита учрашув бўлиб ўтди. Турнинг марказий учрашувида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Арсенал" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

"Шаҳарликлар" сафида голларни Серхио Агуэро ва Кевин Де Брюйне, канонирлар сафида эса Оливье Жиру ва Алексис Санчес киритди.
"Арсенал" 68 очко тўплаб, 3-ўринда қолди. "Сити" эса 65 очко тўплаб, 4-ўринни эгалламоқда. 5-ўринда келаётган "Манчестер Юнайтед"да 63 очко бор, бироқ жамоада битта ўйин захирада бор.
Иккинчи учрашувда "Ливерпуль" ўз майдонида "Уотфорд"ни 2:0 ҳисобида ютди. Голларни Жо Аллен ва Роберто Фирмино киритдилар. "Ливерпуль" 58 очко тўплаб, 8-ўринни, "Уотфорд" эса 44 очко билан 13-ўринни эгалламоқда.
Англия Премьер-лигаси. 37-тур
Манчестер Сити – Арсенал – 2:2
Голлар: Агуэро, 8 (1:0); Жиру, 10 (1:1); Де Брюйне, 51 (2:1); Санчес, 68 (2:2).



Ливерпуль – Уотфорд – 2:0
Голлар: Аллен, 35 (1:0); Фирмино, 76 (2:0).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар