Қишки трансферлар яқинлашгани сари А Серия жамоалари ҳам ўзларининг нозик нуқталарини кучайтириш учун керакли ўйинчиларини олиш йўлларини қидирмоқда.
“Рома”да асосий таркибга киритилмаётган Элдор Шомуродов ҳам бир неча клублар нишонида турибди. Январда легионеримизнинг бозори қайнайдиган кўринади.
Италия матбуоти “Монца”, “Сампдория”, “Торино”, “Болонья”, “Кремонезе” каби жамоалар ўзбек футболчисига қизиқиш билдираётгани ҳақида мунтазам хабар тарқатмоқда.
Футболга ихтисослашган https://footballnews24.it сайти журналисти Сержио Карлони “Сампдория”, “Кремонезе” ва “Торино” ўзбекистонлик ҳужумчи масаласида “Рома”га мурожаат қилганини билдирди.
Бундан ташқари, Tuttosport нашрИ “Сампдория” раҳбариятининг Шомуродов бўйича позицияси ҳақида хабар тарқатди. Унга кўра, Генуя клуби бош мураббийи Деян Станкович Элдор Шомуродовни мунтазам бошланғич таркибда майдонга туширишга тайёр.
Айни пайтда Станкович ҳужум чизиғидаги футболчиларидан умуман норозилиги айтилмоқда. Бу жамоанинг олдинги чизиғи фақат италиялик форвардлар – Мануэль де Лука, Франческо Капуто, Маноло Габбьядини, Фабио Квальярелла Даниэле Монтевагодан таркиб топганига қарамай, уларнинг аксарияти рақиб дарвозасига йўл топа олмаяпти. Уларнинг орасида Капуто ва Габбьядини биттадан тўп киритган холос.
Қолаверса, хафли ҳудудга тушиб қолган “Сампдория” А Серияда энг кам гол урган жамоа ҳисобланади. Генуяликлар ҳисобида жами олтита тўп бор. Қолган барча жамоалар ўнтадан кўп тўп киритган.
Шу боис, бу клуб раҳбарияти “бўрилар” сафида ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган Элдор Шомуродов жамоага ёрдам бера олишига ишонмоқда.
Мен янада кучайишим керак
“Рома”нинг 19 ёшли ҳужумкор футболчиси Кристиан Вольпато мавсумнинг иккинчи ярмида ҳам ўсишда давом этишига ишонмоқда.
Мен чемпионатда юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, январда энг яхши ҳолатимга қайтишим керак. Бунинг учун ҳозирдан машғулотларда кўп тер тўкишимга тўғри келади.
- Шубҳасиз, мен ҳам жаҳон чемпионатида қатнашгим келади, лекин бу ишни келажакда амалга ошираман.
Мен Моуриньо қўл остида шуғулланишдан бахтиёрман. Жозе доим ғалаба қозонишни истайди ва бизни ҳам ҳар қандай ҳолатда фақат ғалаба учун ўйнашга ундайди, - деди Кристиан Вольпато.
Вольпато ўзи туғилган юрт – Австралия терма жамоасидан чақирув олиб, жаҳон чемпионатига таклиф қилинган эди. Лекин келажакда Италия терма жамоасида ўйнашни режалаштираётган футболчи бу имкониятдан воз кечди.
Клуб Карсдорпга ишонмади
Жозе Моуриньо билан келиша олмай қолган Рик Карсдорп машғулотларга етиб келмади ва жамоа билан Японияга сафар қилмади.
Нидерландиялик ҳимоячи ўз ҳаракатини бош мураббий билан суҳбатдан кейин психолигияси бузилгани билан изоҳлади ва шифокорлар маълумотномасини тақдим қилди.
“Рома” раҳбарияти футболчини Римга чақирди. Улар Карсдорпдан клуб базасида тиббий кўрикдан ўтишни талаб қиляпти.
Шунингдек, футболчининг агенти Йохан Хенкес Жозе Моуриньо Римга қайтиши билан клуб раҳбарияти иштирокида ташкил этиладиган учрашувда қатнашиши лозимлиги ҳақида огоҳлантириш олди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди