23:07 / 26.11.2022
1 451

ЖЧ-2022. Мбаппенинг дубли эвазига Франция Данияни мағлуб этди

ЖЧ-2022. Мбаппенинг дубли эвазига Франция Данияни мағлуб этди
Футбол бўйича ЖЧ—2022 2-туридан орин олган баҳсда Франция 26 ноябрь, шанба куни Дания билан баҳс олиб борди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар эҳтиёткорроқ ҳаракат қилди. Шу сабабдан дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда эса жамоалар ҳужумкорликни тақдим этди. Дастлаб 61-дақиқада Килиан Мбаппе французларни ҳисобни олдинга олиб чиққан бўлса, 68-дақиқада Андреас Кристенсен мувозанатни тиклади. 86-дақиқада эса Килиан Мбаппе Гризманнинг ҳаводан узатмасини голга айлантириб, дублни расмийлаштирди.

Шу тариқа французлар очколарини 6 тага етказиб, гуруҳ пешқадамлигини мустаҳкамлади ва плей-офф йўлланмасини ҳал қилди. Дания эса 1 очко билан 3-поғонани банд этган.

D гуруҳининг биринчи ўйинида Австралия Тунис устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

ЖЧ—2022
2-тур баҳси
Франция — Дания 2:1
Голлар
: 1:0 – 61 Мбаппе, 1:1 – 68 Кристенсен, 2:1 — 86 Мбаппе.
Франция: Льорис, Кунде, Варан (Конате, 75), Упамекано, Эрнандес, Рабьо, Тчуамени, Жиру (Тюрам, 63), Гризманн (Фофана, 90+3), Дембеле (Коман, 75), Мбаппе.
Дания: Шмейхель, Кристенсен (Ба, 90+2), Кристенсен, Андерсен, Нелссон, Меле, Эриксен, Ҳёйберг, Дамсгор (Дольберг, 73), Линдстрем (Норгард, 85), Корнелиус (Брэйтуэйт, 46).
Огоҳлантиришлар: Кристенсен (20), Корнелиус (23), Кунде (43).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2022. Мбаппенинг дубли эвазига Франция Данияни мағлуб этди