21:06 / 27.11.2022
951

ЖЧ—2022. Марокаш терма жамоаси Бельгияни таслим этиб, гуруҳ пешқадамига айланди

ЖЧ—2022. Марокаш терма жамоаси Бельгияни таслим этиб, гуруҳ пешқадамига айланди
Футбол бўйича ЖЧ—2022 2-турида Бельгия ва Марокаш терма жамоалари 27 ноябрь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди. Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди, бироқ дарвозалар дахлсиз қолди.

73-дақиқада Абдулҳамид Сабири жарима зарбасини муваффақиятли ижро этган ҳолда, марокашликларни олдинга олиб чиқди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Закариё Абуҳлол ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди.

Шу тариқа Марокаш очколарини 4 тага етказиб олган ҳолда гуруҳ пешқадамига айланди. Бельгияда уч очко бор. Хорватия (1) ва Канада (0) терма жамоалари 27 ноябрь куни ўзаро тўқнаш келади.

Бельгия — Марокаш 0:2
Голлар
: 0:1 – 73 Сабири, 0:2 – 90+2 Абуҳлол.
Бельгия: Куртуа, Мене (Лукаку, 81), Вертонген, Алдервейрелд, Кастань, Витцель, де Брюйне, Торган Азар (Троссард, 74), Онана (Тилеманс, 60), Эден Азар (Мертенс, 61), Бацҳуайи (де Кетеларе, 75).
Марокаш: Муҳаммади, Ҳакими (Аттийят-алла, 68), Саисс, Агерд, Мазрови, Амрабат, Амалла (Сабири, 68), Унаи (Ал-Ямик, 78), Зиёш, Буфаль (Абуҳлол, 73), Ан-Несири (Амдалла, 73).
Огоҳлантириш: Онана (29).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ—2022. Марокаш терма жамоаси Бельгияни таслим этиб, гуруҳ пешқадамига айланди