00:29 / 28.11.2022
1 206

ЖЧ—2022. Хорватия 5 та гол урилган ўйинда Канада устидан иродали ғалабани қўлга киритди

ЖЧ—2022. Хорватия 5 та гол урилган ўйинда Канада устидан иродали ғалабани қўлга киритди
Футбол бўйича ЖЧ—2022 2-турида Хорватия ва Канада терма жамоалари 27 ноябрь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ канадаликлар Альфонсо Дэвиснинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. Бунга Хорватия танаффусга қадар Андрей Крамарич ва Марко Ливаянинг голлари билан жавоб қайтарди.

70-дақиқада Крамарич дублни расмийлаштирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Ловро Майер якуний ҳисобни ўрнатди — 4:1.

Хорватия очколарини 4 тага етказиб олди ва Марокаш (4) билан бирга пешқадамлик қилмоқда. Бельгия 3 очкога эга, Канада эса 1 очко билан сўнгги ўринда қолмоқда.

Шу тариқа Канада терма жамоаси плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди.

ЖЧ—2022
2-тур баҳси

Хорватия — Канада 4:1
Голлар
: 0:1 – 2 Дэвис, 1:1 – 36 Крамарич, 2:1 – 44 Ливая, 3:1 – 70 Крамарич , 4:1 – 90+4 Майер.
Хорватия: Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Соса, Модрич (Пашалич, 86), Ковачич (Майер, 86), Брозович, Перишич (Оршич, 86), Крамарич (Влашич, 73), Ливая (Петкович, 60).
Канада: Борян, Жонстон, Витория, Миллер, Ларейя (Ҳойлетт, 62), Ҳатчинсон (Адекугбе, 73), Эуштакиу (Kone, 46), Бюкенен, Ларин (Осорио, 46), Дэвид (Каваллини, 72), Дэвис.
Огоҳлантиришлар: Бюкенен (52), Ловрен (56), Модрич (85), Миллер (85).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ—2022. Хорватия 5 та гол урилган ўйинда Канада устидан иродали ғалабани қўлга киритди