"Манчестер Юнайтед" яқинда Криштиану Роналду билан шартномани бекор қилганини эълон қилганди. Айни пайтда Қатарда бўлиб турган championat.asia сайти мухбири инглиз журналистлари билан Роналду борасида суҳбатлашди.
Инглиз журналистининг маълумотига кўра, Криштиану Роналдунинг янги жамоаси "Челси" бўлади. Лондон клуби янги америкалик хўжайинлари португалиялик футболчини мавсум бошланмасидан олдин ўз жамоасида кўришни хоҳлашганди. Бироқ клубнинг ўша вақтдаги бош мураббийи Томас Тухель бу трансферга қарши бўлганди. Бунинг оқибатида Тухель ва клуб раҳбари ўртасидаги муносабатлар бузилади. Тез орада Тухель қониқарсиз натижалар сабаб истеъфога чиқарилганидан хабардорсиз.
Январь ойида эркин агент ҳисобланган Роналдуни қўлга киритиш учун "Челси"да имконият катта. Криштиану бир неча бор Европа чемпионлар лигасида ўйнайдиган клубга ўтиш ниятида эканини айтиб ўтганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди