02:17 / 29.11.2022
1 455

ЖЧ—2022. Португалия Бруну Фернандешнинг дубли эвазига Уругвайни мағлуб этди

ЖЧ—2022. Португалия Бруну Фернандешнинг дубли эвазига Уругвайни мағлуб этди
Футбол бўйича ЖЧ—2022 2-турида Португалия ва Уругвай терма жамоалари 28 ноябрь, душанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар эҳтиёткор ҳаракат қилди ва ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса ҳар иккала жамоа ҳам очко кераклигини ҳис қилган ҳолда ҳужумкорликни оширди. 54-дақиқада Бруну Фернандеш жарима майдони ичига тўпни узатди, Роналду эса ҳавода тўпни рақиб дарвозаси томон киритиб юборди. Аммо кейинчалик маълум бўлдики, Роналду тўпга тегмаган ва ушбу гол Бруну ҳисобига ёзилди.

90+3-дақиқада Бруну пенальтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.

Португалия очколари сонини 6 тага етказди ва плей-офф масаласини ҳал қилди. Уругвай сўнгги турда Гана билан кейинги босқич масаласини ҳал қилиш учун майдонга тушади. Албатта, 1 очкога эга Жанубий Корея ҳам ҳамон курашда.

H гуруҳининг иккинчи ўйинида Гана Жанубий Корея устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

ЖЧ—2022
2-тур баҳси

Португалия — Уругвай 2:0
Голлар
: 1:0 – 54 Бруну Фернандеш, 2:0 – 90 Бруну Фернандеш (пенальти).
Португалия: Диогу Кошта, Жоау Канселу, Пепе, Рубен Диаш, Мендеш (Геррейру, 42), Бернарду Сильва, Вильям Карвалью (Палиня, 83), Бруну Фернандеш, Рубен Невеш (Рафаэл Леау, 69), Роналду (Гонсалу Рамуш, 82), Жоау Феликс (Матеуш Нунеш, 82).
Уругвай: Rocheт, Варела, Годин (Пелистри, 62), Коатес, Хименес, Оливера (Виня, 86), Весино (де Арраскаэта, 62), Бентанкур, Вальверде, Кавани (Суарес, 73), Нуньес (Макси Гомес, 72).
Огоҳлантиришлар: Бентанкур (6), Рубен Невеш (38), Оливера (44), Жоау Феликс (77), Рубен Диаш (89).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ—2022. Португалия Бруну Фернандешнинг дубли эвазига Уругвайни мағлуб этди