“Рома” жорий мавсумда ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаришга қийналмоқда. А Серияда Жозе Моуриньо шогирдлари доимий кучли бўлган етакчи жамоалар билан етарли даражада рақобатлаша олмаяпти.
“Бўрилар”нинг халқаро майдон – Европа лигасидаги ўйини ҳам мухлису мутахассисларда ижобий таассурот қолдиргани йўқ.
Италияда анча нуфузли ҳисобланган Corriere dello Sport газетасининг директори Иван Дзазарони Рим клуби атрофидаги вазиятни таҳлил қилиб, ўткир фикрлар билдирди.
Бу журналист Жозе Моуриньога энг яқин манбалардан бири ҳисобланади. Унинг мақоласи “Рома” хўжайини Дэн Фридкинга қаратилган бўлиб, клубнинг трансфер сиёсати танқид қилинган. Иван Дзазарони ўз мақоласида қуйидаги фикрларни илгари сурди.
“Умуман олганда, Жозе Моуриньо ўзи истаган даражада фаолият юритиши учун унга халақит қилаётган омиллар бор. Менимча, клубга эгалик қилувчи Фридкинлар бошқа нарсаларга қараганда, олти юлдузли меҳмонхоналарни ташкил қилиш масаласига кўпроқ қизиқади, шекилли", - деб ёзди Иван Дзазарони Corriere dello Sport газетасидаги мақоласида.
“Моуриньо “Тоттенхэм”дан истеъфога чиқарилганидан кейин орадан етти кун ўтиб, “Рома” билан шартнома имзолаган пайтда, вазият бошқача бўлиши кутилганди. Ҳатто, Жозе “Рома” Элдор Шомуродов ва Матиас Вина каби футболчилар келишини билмаган ҳам. Аслида спорт директори Тьягу Пинто Римга келгунича Жозе у билан бирга ишлашидан ҳам бехабар бўлган”, – дейди Иван Дзазарони.
Мақолада ёзилишича, Жозе Моуриньо жамоа марказий ҳимоячига муҳтож бўлиб турган бир пайтда ҳужумчи Ола Сольбаккеннинг олиб келинганини ҳазм қилишига тўғри келди. Ҳатто, Тэмми Абрахамдан фойдали бўлган Эдин Жекони кетишини ҳам қабул қилди.
“Ҳозирги “Рома” таркиби Фонсека давридагидан заифроқ. Жамғармасида 25 та соврин бўлган Моуриньодек мутахассис обрў-эътибор нуқтаи назаридан “Рома”дан 7-8 баравар устун туради. Моуриньо нимани нотўғри қилди? Унинг таркиби аввалгидан кучли эмас. Фақат илгари ўйнаган тажрибали ўйинчилар ўрнида Вольпато ва Залевски каби ёшлар тўп тепяпти.
Рик Карсдорп билан можаро бўлди. Нидерландиялик ҳимоячи доим қўрқиб ўйнайди. “Сассуоло” билан баҳсда ҳам уч марта тўпни тўғри рақибга тепиб юборди, Лорьентега бас келолмади. Рик ёмон ўйинчи. Омма эътиборидаги профессионал бўлганингдан кейин танқид ҳам оммавий бўлади-да. Моуриньо футболчи ўз имкониятларини юз фоиз ишга солмаганида эътироз қилади. Карсдорпни тарбиялашнинг ягона йўли матбуот орқали таъсир қилиш эди”, - деди Иван Дзазарони. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди