Нидерландия бош вазири Байденга: "Кечир, Жо! Аммо футбол ғалаба қозонди"

Нидерландия бош вазири Байденга: "Кечир, Жо! Аммо футбол ғалаба қозонди"
Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичи доирасидаги Нидерландия - АҚШ учрашувида европаликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан кейин Нидерландия мамлакат бош вазири АҚШ Президенти Жо Байденга жавоб қайтарди. Байден жамоасининг "учар голландлар"га қарши баҳси олдидан "Твиттер"даги саҳифасида твит қолдирган. Унда қуйидаги сўзлар ёзилганди: "Бу - соккер дейилади. Олға, АҚШ!".

Бунга Нидерландия бош вазири Марк Рютте шундай жавоб қайтарди: "Кечир, Жо! Аммо футбол ғалаба қозонди".

Энди "лолалар юрти вакиллари" 1/4 финал учрашувини Аргентина - Австралия беллашуви ғолибига қарши ўтказади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар