22:54 / 06.12.2022
1 601

ЖЧ—2022. Марокаш пенальтилар сериясида Испанияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

ЖЧ—2022. Марокаш пенальтилар сериясида Испанияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
Футбол бўйича ЖЧ—2022 нимчорак финал баҳсида Испания терма жамоаси 6 декабрь, сешанба куни Марокашга қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг асосий бўлимларида дарвозалар ишғол этилмади. Жамоалар қўшимча бўлимларга йўл олди. Қолган 30 дақиқада ҳам дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолгандан сўнг, пенальтилар сериясига навбат берилди. Пенальтилар сериясида эса Марокаш 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа Марокаш чорак финалга йўл олди ва у ерда Португалия — Швейцария учрашуви ғолиби билан ўйнайди.

ЖЧ—2022
1/8 финал баҳси
Марокаш — Испания 0:0
Пенальтилар серияси — 3:0

Марокаш: Буну, Ҳакими, Саисс, Агерд (Эл-Ямик, 84), Мазрауи (Аттийят-алла, 82), Амрабат, Амалла (Шеддира, 82), Унаи (Банун, 120), Зиёш, Буфаль (Эз Абде, 66), Эн-Несири (Сабири, 82).
Испания: Унаи Симон, Лапорт, Родри, Альба (Бальде, 98), Бускетс, Педри, Гави (Солер, 63), Льоренте, Олмо (Фати, 98), Асенсио (Мората, 63), Ферран Торрес (Уильямс, 75, Сарабия, 118).
Огоҳлантиришлар: Лапорт (76), Саисс (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ—2022. Марокаш пенальтилар сериясида Испанияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди