22:55 / 09.12.2022
1 315

ЖЧ—2022. Хорватия пенальтилар сериясида Бразилияни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

ЖЧ—2022. Хорватия пенальтилар сериясида Бразилияни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди
Футбол бўйича ЖЧ—2022 чорак финалида Бразилия ва Хорватия терма жамоалари 9 декабрь, жума куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг асосий бўлимларида дарвозалар ишғол этилмади. Шу сабаб жамоалар қўшимча бўлимларга мурожаат қилди. 105+1-дақиқада Неймар ҳисобни очди. 117-дақиқада эса Бруно Петкович мувозанатни тиклади. Қўшимча бўлимларда ҳисоб 1:1 кўринишида якунланди ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди.

Пенальтилар сериясида эса Хорватия 4:2 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа хорватлар ярим финалга йўлланмани қўлга киритган илк жамоага айланди.

ЖЧ—2022
1/4 финал баҳси
Хорватия — Бразилия 1:1
Пенальтилар серияси: 4:2
Голлар
: 0:1 – 105+1 Неймар, 1:1 — 117 Петкович.
Хорватия: Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Соса (Будимир, 110), Модрич, Ковачич (Маэр, 105), Брозович (Оршич, 114), Перишич, Пашалич (Влашич, 72), Крамарич (Петкович, 72).
Бразилия: Alisson, Милитао (Алекс Сандро, 105), Тиаго Сильва, Маркиньос, Данило, Каземиро, Лукас Пакета (Фред, 105), Неймар, Ришарлисон (Педро, 84), Рафинья (Антони, 56), Винисиус Жуниор (Родриго, 64).
Огоҳлантиришлар: Данило (25), Брозович (31), Каземиро (68), Маркиньос (77) Петкович (117).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ—2022. Хорватия пенальтилар сериясида Бразилияни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди