12:33 / 10.12.2022
2 348

Неймар Хорватияга учралган аламли мағлубиятдан кейин нималар деди?

Неймар Хорватияга учралган аламли мағлубиятдан кейин нималар деди?
ЖЧ-2022 чорак финали мусобақанинг асосий фаворити Бразилия ТЖ Хорватияга пенальтилар сериясида ютқазиб, мусобақа билан эрта хайрлашди. Мазкур баҳсдан кейин “пентакампеонлар” сардори Неймар ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

Ҳозир гапириш мушкул. Бошимда кўп нарсалар айланмоқда, аммо кийим алмаштириш хонасида бу вазият бизга нимани ўргатгани ҳақида гаплашдик. Бизда жуда аҳил, қувноқ, хушчақчақ жамоа бор, аммо бугунги кун хурсандчилик олиб келмади ва қайғули бўлди.

Афсуски, ноҳақ ўйин туфайли мусобақа билан хайрлашдик. Энди дам олиш, яқинларни қучоқлаш вақти келди. Ҳозир фақатгина улар бизга тасалли бера олади.

Бироз бутун цикл, ўтказган кунларимизга тўхталмоқчиман. Барчаси шунчалик тез рўй бердики, бундан максимал тарзда фойдаланишингиз керак. У ёки бу футболчининг терма жамоадаги фаолияти якунланади, ёшлар эса келади. Бу ерда кўплаб дўстлар орттирдим, жамоанинг бир бўлаги бўлганимдан хурсандман, барча билан фахрланаман.

Афсуски, бу таркиб билан ғолибликни қўлга кирита олмадик, аммо шунақаси бўлиб туради. Ҳозир хафамиз ва қайғудамиз, барчага таскин берадиган сўз топиш қийин
”, дейди Неймар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Неймар Хорватияга учралган аламли мағлубиятдан кейин нималар деди?