13:42 / 10.12.2022
983

Аргентина бош мураббийи: "Асосий вақтда ғалаба қозонишга ҳақли эдик"

Аргентина бош мураббийи: "Асосий вақтда ғалаба қозонишга ҳақли эдик"
Жаҳон чемпионати чорак финал босқичи доирасидаги Нидерландия - Аргентина учрашувидан сўнг "альбиселесте" бош мураббийи Лионель Скалони матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Жамоамиз кучли характерга эга, бу бизга ҳар қандай қийинчиликни енгишга имкон беради. Биз асосий вақтда ғалаба қозонишга ҳақли эдик, баҳсни пенальтилар сериясига қадар олиб бормаслигимиз керак эди. Бироқ шунда ҳам ўзимизни йўқотмадик ва кейинги босқич йўлланмасига эга чиқдик.

Бутун ўйин бизнинг назоратимиз остида ўтди. Бу - футбол, баъзида нималар содир бўлишини олдиндан айта олмайсиз. Нима бўлишидан қатъи назар, ҳеч қачон таслим бўлмаслик лозим
", - деди Скалони.

Маълумот учун, энди аргентиналиклар финал остонасида Хорватияга қарши майдонга тушади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аргентина бош мураббийи: "Асосий вақтда ғалаба қозонишга ҳақли эдик"