Футбол бўйича ЖЧ—2022 ярим финалида Аргентина 13 декабрь, сешанба куни Хорватияга қарши баҳс олиб борди.
Ўйин жуда эҳтиёткорлик билан бошланди. Жамоалар дастлабки дақиқаларда бир-бирини ўрганди. 34-дақиқада Хулиан Альварес томонидан ишланган пенальтини Лионель Месси аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 39-дақиқада эса Альвареснинг ўзи ажойиб рейд уюштириб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида Аргентина фойдасига ҳал бўлди.
Иккинчи бўлимда яна хорватлар тўпни назорат қила бошлади. Бироқ Лионель Месси 69-дақиқада қанотдан ёриб кирди ва Альваресга тўпни узатди, ҳужумчи эса қийинчиликсиз Аргентинанинг учинчи голини урди. Скалони шогирдлари йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Шу тариқа Аргентина Қатарда бўлиб ўтаётган мундиалнинг дастлабки финалчисига айланди. Финалнинг иккинчи иштирокчиси Франция—Марокаш баҳсида аниқланади.
ЖЧ—2022
Ярим финал баҳси
Аргентина — Хорватия 3:0
Голлар: 1:0 – 34 Месси (пенальти), 2:0 – 39 Альварес, 3:0 – 69 Альварес.
Аргентина: Мартинес, Молина (Фойт, 86), Отаменди, Ромеро, Тальяфико, Де Пол (Паласиос, 74), Мак Аллистер (Корреа, 86), Паредес (Мартинес, 62), Фернандес, Месси, Альварес (Дибала, 74).
Хорватия: Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Соса (Оршич, 46), Модрич (Маэр, 81), Ковачич, Брозович (Петкович, 50), Перишич, Пашалич (Влашич, 46), Крамарич (Ливая, 72).
Огоҳлантиришлар: Ливакович (32), Ковачич (32), Ромеро (68), Отаменди (71). «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди