Португалиялик форвард "Реал Мадрид" базасида шуғулланмоқда. Футболчи "Вальдебебас" спорт мажмуасида жисмоний ҳолатини сақлаб туриш учун Мадрид клубидан рухсат олди. Футболчи Карло Анчелотти қўл остида машғулот ўтказадиган "Реал" футболчиларидан алоҳида шуғулланмоқда.
Манбанинг қайд этишича, Роналду “Қироллик клуби” билан алоқага чиқмаган. Мадрид клуби ҳам ҳозирда 37 ёшни қаршилаган португалиялик форвард билан музокарага киришишдан манфаатдор эмас.
Криштиану Роналду айни дамда эркин агент ҳисобланади, ноябрь ойида у “Манчестер Юнайтед” билан шартномани томонларнинг ўзаро келишувига кўра бекор қилганди. ОАВда ҳужумчи фаолиятини Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубида давом эттириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
ЖЧ-2022'да Роналду Португалия терма жамоаси билан биргаликда чорак финалга қадар етиб борди, ушбу босқичда терма жамоа Марокашга имкониятни бой бериб қўйди (0:1). Ҳужумчи турнир давомида 5 учрашувда 1 та гол уришга эришди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни мағлуб қилиб, финалга йўл олди
Бахтиёр Саидов Покистон президенти билан учрашди
Ўзбекистон терма жамоаси Бразилия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Германиянинг «Байер» клуби 60 йиллик рекордни янгилади
Сирдарё ҳокими президент топшириғига кўра боёвутлик отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилди
Норвегия ташқи ишлар вазири: “БМТ Фаластиннинг ташкилотга тўлақонли аъзолигини тасдиқлаши керак”