13:58 / 18.12.2022
931

Хакими: "Биз бутун қитъанинг обрўсини кўтардик"

Хакими: "Биз бутун қитъанинг обрўсини кўтардик"
Марокаш терма жамоаси ҳимоячиси Ашраф Хакими учинчи ўрин учун баҳс доирасидаги Хорватияга қарши учрашув (1:2) ҳақида фикр билдирди ва Марокаш термасининг турнирдаги ўйинига юқори баҳо берди.

"Биз бу қадар узоқ йўлни босиб ўтишимизни кутмаган эдик, мухлисларни етарлича хурсанд қила олдик. Учинчи ўринни мақсад қилган эдик, бироқ ушбу натижадан ҳам фахрлансак арзийди. Мухлисларга сўнгги ғалабани тақдим эта олмадик, лекин бошимизни баланд кўтариб кетяпмиз.

Бу нафақат Марокаш, балки бизни қўллаб-қувватлаган бутун қитъа учун ҳам шараф эди. Биз қитъанинг обрўсини кўтардик. Тўртинчи ўрин ҳам тарихий ютуқ. Барча футболчилар мамлакатимизда ажойиб кутиб олинишга ҳақли.

Ярим финалга чиқиш осон эмас. Бу ерга етиб келолмаган ажойиб жамоалар бор. Энди биз Африка кубогига ушбу ишонч ва кучли мотивация билан боришимиз мумкин бўлади
", - дея Хакимининг сўзларини келтиради EFE.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хакими: "Биз бутун қитъанинг обрўсини кўтардик"