Футбол бўйича ЖЧ—2022 финалида Аргентина ва Франция терма жамоалари 18 декабрь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашув Жанубий Америка вакилларининг ҳужумлари билан бошланди. Биринчи бўлим ўртасида аргентиналиклар пенальтидан урилган гол эвазига олдинга ўтиб олди: Лео Месси 11 метрлик жарима зарбасидан муваффақиятли фойдаланди.
36-дақиқада Анхель ди Мария жамоасининг қарши ҳужумини гол билан якунлади. Иккинчи бўлимнинг дастлабки қисми ҳам Аргентинанинг назорати остида ўтди.
Учрашувнинг асосий вақти якунланиб бораётган вақтда французлар босимни кучайтирди. 80-дақиқада Килиан Мбаппе пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда ҳисоб қисқартирган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб Мбаппе мувозанатни тиклади.
Қолган вақтда ҳисоб ўзгармагач, қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди. 109-дақиқада Месси дубль қайд этган ҳолда, Аргентинанинг учинчи голини урди. 118-дақиқада Мбаппе ўзи ишлаб олган пенальтидан унумли фойдаланиб, яна ҳисобни тенглаштирди.
Пенальтилар сериясида Аргентинанинг қўли баланд келди. Шу тариқа Аргентина жаҳон чемпионига айланди.
ЖЧ—2022
Финал
Аргентина — Франция 3:3
Голлар: 1:0 – 23, пенальти Месси, 2:0 – 36 Ди Мария, 2:1 – 80, пенальти Мбаппе, 2:2 – 81 Мбаппе, 3:2 – 109 Месси, 3:3 – 118, пенальти Мбаппе.
Пенальтилар серияси — 4:2
Аргентина: Мартинес, Molina (Монтиел, 90), Отаменди, Ромеро, Тальяфико (Дилаба, 120+1), Де Пол (Паредес, 102), Мак Аллистер (Песселя, 116), Фернандес, Ди Мария (Акуня, 64), Месси, Альварес (Мартинес, 103).
Франция: Льорис, Кунде (Дисаси, 120+1), Варан (Конате, 113), Упамекано, Эрнандес (Камавинга, 71), Рабьо (Фофана, 96), Тчуамени, Жиру (Тюрам, 41), Гризманн (Коман, 71), Дембеле (Коло-Муани, 41), Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Фернандес (45), Рабо (55), Тюрам (87), Акуня (90+8), Паредес (114), Монтиел (116) “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди