Фото: Getty Images
Аргентиналик мухлислар франциялик мухлисларнинг футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати финалини такроран ўтказиш ҳақидаги талабига жавоб беришди. Улар «Франция йиғини тўхтат» номли петицияни Change.org порталига жойлаштиришди.
«Жаҳон чемпионати финалида мағлуб бўлган французлар йиғлашдан, нолишдан тўхтамаяпти ва Аргентина жаҳон чемпиони эканини тан олмаяпти. Ушбу петиция орқали французларни йиғлашни бас қилишга ва [Лионел] Месси футбол тарихидаги энг зўр эканини тан олишга ва [Килиан] Мбаппе унинг ўғлидек эканини қабул қилишга чақирамиз», дейилади унда. Хабар нашр этилган пайтда петицияни 500 мингга яқин одам имзолаган.
23 декабр куни француз мухлислари жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи ўйинини қайта ўтказиш талаби билан петиция эълон қилишган эди.
«Ҳакамлар мутлақо адолатсиз эди, пенальти йўқ эди, [Аргентинанинг] иккинчи голида Мбаппега нисбатан қўполлик қилинди!», деб ёзди мурожаат муаллифи. Петицияни 300 мингга яқин киши имзолаган.
Петиция кўриб чиқиш учун Халқаро футбол федерациясига (ФИФА) юборилиши режалаштирилмоқда.
Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионати финалининг асосий ва қўшимча вақтидан кейин 3:3 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса Аргентина қўли баланд келган эди.
ФИФА тарихида жаҳон чемпионатлари финалларининг ҳеч бири такроран ўтказилмаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»