Ҳали қишки трансферлар ойнаси очилмасидан Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилаётган жамоалар “Рома” билан музокарага киришгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.
Ўзбек ҳужумчисини сўраб, пойтахт клубига биринчилардан бўлиб мурожаат қилган “Кремонезе” ўз режасини амалга ошира олмай қолди.
Кремонеликлар Шомуродовни ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий нишон сифатида белгилаганди. Лекин Элдор А Серия мусобақа жадвалида хавфли ҳудудда турган ва қуйи лигага тушиб кетиш эҳтимоли юқори бўлган жамоа таклифини рад этганди.
Calciomercato.com сайтининг маълум қилишича, “Кремонезе” учун Шомуродов армон бўлиб қолди ва клуб ўзбек ҳужумчиси ўрнига бошқа футболчи оладиган бўляпти. Ҳозирча, кремонеликлар ҳужум марказига “Верона” форвардлари – Томас Анри ва Кевин Лазаньяни мўлжалламоқда.
Ҳар икки ҳужумчи учун ҳам “Верона”даги фаолият кутилганидек чиқмаяпти. Франциялик 28 ёшли Анри бу мавсум жами 16 та учрашувда иккита тўп киритди. Италиялик 30 ёшли Лазанья эса 14 та ўйинда рақиблар дарвозасини икки бор ишғол қилди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Элдор Шомуродов учун “Торино”, “Фиорентина” ва “Сампдория” курашмоқда. 27 ёшли легионеримизнинг ўзи Туринга кўчиб ўтишга мойиллик билдирган.
Моуриньони муҳим учрашув кутмоқда
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Қатардаги жаҳон чемпионатидан кейин иккита зўр таклиф олди.
59 ёшли мутахассисга Португалия ва Бразилия футбол федерациялари мурожаат қилди. Ҳар икки томон Моуриньодан мундиалда муваффақиятсиз қатнашган Португалия ва Бразилия терма жамоаларини бошқаришни сўраган.
Бошида Жозе Моуриньо ҳам бу таклифларга қизиқиш билдирди. Унинг агенти Жорже Мендеш Португалия футбол федерацияси раҳбарияти билан музокара ўтказишга ҳам улгурди.
Табиийки, бу таклифлар “Рома” раҳбариятини ҳам ҳаракатга келтирди. Рим клуби хўжайинлари Жозе Моуриньога бир пайтда икки жамоани бошқаришига рухсат бермади.
Маълумотларга қараганда, бу масала ёзда яна бир бор муҳокама қилинади. “Рома”га эгалик қилувчи Фридкинлар оиласи июнь ойида Жозе Моуриньо билан учрашиб, унинг келажагини муҳокама қилади.
Моуриньонинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган. Португалиялик мутахассис қўл остида “бўрилар” ўтган мавсумда янги мусобақа – УЕФА Конференциялар кубогини қўлга киритган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»