“Рома”да ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган Элдор Шомуродов бир неча кун ичида Римни тарк этиши кутилмоқда. Италия футболини ёритувчи бир неча манбалар бу ҳақда хабар тарқатди.
Хусусан, нуфузли нашрлардан бири https://romapress.net сайти журналисти Энди Маттиоли ўзбек ҳужумчиси келажаги бўйича бир қарорга келганини маълум қилди.
- 2021 йилнинг ёзида “Рома”га келганидан бери Шомуродов бош мураббий Жозе Моуриньо ишончини қозона олмаяпти. Натижада бу форвард Италиянинг бошқа клуби – “Торино”га кўчиб ўтиш вариантини танлади.
Бир неча манбалар Элдор Турин жамоасини бошқараётган Иван Юрич қўл остига кўчиб ўтишга жуда яқин турибди. Бу трансферни якунлаш учун туринликлар Антонио Санабриани сотиб юбориш бўйича иш бошлаган. Парагвайлик ҳужумчининг кетиши Шомуродовнинг “Торино”га келиши таъминлайди, - деб ёзмоқда https://romapress.net сайти журналисти Энди Маттиоли.
Repubblica нашри ҳам бу маълумотларни тасдиқлади.
Яна бир нуфузли манба – La Stampa нашри Элдор Шомуродовга А Серия аутсайдерларидан “Кремонезе” яна таклиф юборгани, бироқ ўзбек ҳужумчисини “Торино” вариантига розилик бергани учун кремонеликлар чорловини қабул қилмаганини ёзди.
Таъкидлаш жоизки, кучли бешлик чемпионатларидаги ягона вакилими қишки трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар А Сериядаги учинчи жамоада пайдо бўлиш эҳтимол катта.
“Рома” “жангларга” тайёр
“Рома” ярим ҳимоячиси Брайан Кристанте “Болонья”га қарши ўтказилган учрашувдан кейин жамоанинг мавсумга тайёргарлиги ҳақида гапирди.
- Ҳаммамиз янги йилнинг дастлабки ўйинида ғалаба қозониш қанчалар муҳим эканини тушуниб турган эдик. Узоқ танаффусдан кейин барчамиз ҳам мавсумнинг қолган қисмини муваффақиятли бошлашни хоҳлагандик. Халқаро танаффусдан кейин энг катта муаммо шундаки, ҳеч бир жамоа рақибнинг қай даражада тайёргарликка эга эканини билмайди.
Биз илк баҳснинг дастлабки дақиқаларидан бор эътиборимизни ғалаба учун жамлай олдик. Менимча, “Рома” курашларга тайёр. Олдинда бизни жуда муҳтим учрашувлар кутиб турибди, - деди 27 ёшли ярим ҳимоячи.
Рим клубининг етакчиларидан бирига айланган Брайан Кристанте жорий мавсумда жами 28 та учрашувда майдонга тушди. Бу баҳсларда ўз вазифасини бажаришдан ташқари битта гол ва иккита ассист муаллифи ҳам бўлди.
“Рома” олдига жорий мавсумда Европа лигасида ғолиб чиқиш ва А Серияда кучли тўртликка кириб, Европа чемпионлар лигасига йўлланма олиш вазифаси қўйилган. Шунингдек, Жозе Моуриньо шогирдлари Италия кубогида ҳам бош соврин учун курашиши талаб этилади.
Абрахам уйғониши керак
“Рома” тарихидаги энг зўр тўпурарлардан Роберто Пруццо жамоанинг тайёргарлиги ва ўйинчиларининг ҳаракатига баҳо берди.
Ҳозирги пайтда жамоа иштирокини тўғри баҳолаш жуда қийин. Қоғоздаги салоҳият бўйича “Рома” Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашишга қодир. Бироқ, Пауло Дибала ва Жоржиньо Вейналдум каби ўйинчилар мавсумнинг биринчи қисмида жамоага ёрдам беролмагани Жозе Моуриньонинг имкониятларини чеклаб қўйди.
Мен жамоанинг ўйин услубида янгича схемалар бўлишини, айрим ҳолатларда таркиб ўзгартирилишини кутгандим.
Тэмми Абрахамни қўлимдан келганча ҳимоя қилишга уриняпман. Тэммига ўхшаган ҳужумчилар жуда кам. Лекин Абрахамнинг ўзи ҳам уйғониши керак. Унинг ёрдамисиз ҳужум чизиғида муваффақият қозониш қийин бўляпти, - деди Роберто Пруццо.
Англиялик ҳужумчи Италиядаги дастлабки мавсумида 53 та учрашувда 27 та тўп киритиб, шов-шув кўтарган эди. Жорий мавсумда эса Абрахамнинг олдинги чизиқдаги ишлари юришмаяпти.
25 ёшли форвад мавсум бошидан бери барча турнирларда 22 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига атиги тўрт маротаба йўл топа олди холос.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»