10:14 / 09.01.2023
516

А Серия. «Рома» сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига «Милан»дан очко тортиб олди

А Серия. «Рома» сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига «Милан»дан очко тортиб олди
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 17-туридан ўрин олган қатор учрашувлар 8 январь, якшанба куни бўлиб ўтди.

Турнинг марказий ўйинларидан бири «Милан» ва «Рома» жамоалари ўртасида кечди. Учрашувнинг 30-дақиқасида Пьер Калулу миланликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 77-дақиқада Томмазо Побега жамоасининг иккинчи голини урди.

Бунга римликлар 87-дақиқада Рожер Ибаньеснинг голи билан жавоб қайтарди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақт ўтиб бораётганда Тэмми Абраҳам ҳисобни тенглаштирган голга муаллиф бўлди.

«Рома»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов захирада қолди.

Мусобақа пешқадами «Наполи» сафарда «Сампдория»ни мағлуб этди. Виктор Осимҳен ва Элиф Элмазнинг голлари неаполликларга ғалаба олиб келди.

8 январь кунги ўйинлардан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:


«Милан» – «Рома» 2:2
Голлар
: 1:0 – 30 Калулу, 2:0 – 77 Побега, 2:1 – 87 Рожер, 2:2 – 90+3 Абраҳам.
«Милан»: Тетерушану, Калабрия, Томори, Калулу, Эрнандес, Беннасер (Вранкс, 74), Браим Диас (Побега, 70), Салемакерс (Габбия, 85), Тонали, Жиру (де Кетеларе, 85), Рафаэл Леау.
«Рома»: Руй Патрисиу, Челик (Аш-Шаарави, 78), Смоллинг, Манчини (Белотти, 89), Рожер, Кристанте (Матич, 66), Пеллегрини, Заниоло (Тахирович, 66), Дибала, Абраҳам, Залевски.
Огоҳлантиришлар: Челик (9), Манчини (9), Рафаэл Леау (26), Залевски (30), Заниоло (45), Беннасер (62), Томори (68), Тонали (72), Рожер (82), Матич (90), Абраҳам (90+7).

«Сампдория» – «Наполи» 0:2
Голлар
: 0:1 – 19 Осимҳен, 0:2 – 82, пенальти Элмаз.

«Лацио» – «Эмполи» 2:2
Голлар
: 1:0 – 2 Фелипе Андерсон, 2:0 – 54 Дзаккани, 2:1 – 83 Капуто, 2:2 – 90 Марин.

«Салернитана» – «Торино» 1:1
Голлар
: 0:1 – 36 Санабрия, 1:1 – 49 Вилена.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. «Рома» сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига «Милан»дан очко тортиб олди