Мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун Элдор Шомуродов “Рома”дан кетмаса бўлмайди. Айни пайтда “Торино” ўзбек ҳужумчисини олиш учун римликлар музокарани давом эттирмоқда. Бу трансферга ҳамма – туринликлар, пойтахтликлар ва легионеримизнинг ўзи ҳам рози.
Бироқ, “Рома” спорт директорининг Шомуродовни бирданига трансфер қилиш ёки ёзда харид қилиш мажбуриятини олиш ҳақидаги талаби Турин клубининг йўлини тўсиб турибди. “Торино” заҳирада қолиб кетган ўйинчини ярим йил синовдан ўтказмасдан, бирданига трансфер қилишга кўнмаяпти. Шунга қарамай, Элдор Шомуродов олдида янги вариантлар пайдо бўлмоқда.
А Серияда ўзига хос мавқега эга бўлган “Фиорентина” ҳужум чизиғини янгиламоқчи. Флоренцияликлар бир йил муқаддам асосий тўпурари Душан Влаховични “Ювентус”га трансфер қилганидан бери унинг ўрнини босишга қодир кўп гол ура оладиган форвард қидирмоқда.
“Фиорентина” ўтган ёз асосий ҳужумчи сифатида “Реал”да “нони”ни топа олмаган Лука Йовични ўз сафига қўшиб олган эди. Сербиялик футболчи испан футболи каби А Серия даражасига ҳам мослаша олмади.
Йович фаолияти давомида фақат Бундеслигада ўзини кўрсата олган. Бироқ, “Реал”дан кейин мана “Фиорентина”даги даври ўзи кутгандек чиқмади.
25 ёшли ҳужумчи А Серияда 16 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини атиги уч маротаба ишғол қилди. Флоренцияликлар билан 2024 йилнинг ёзигача шартнома имзолаган омадсиз форвард қишки трансферлар ойнаси ёпилмай туриб бошқа клубга ўтиб кетиш пайига тушиб қолган.
“Фиорентина”нинг яна бир ҳужумчиси – Артур Кабрал ҳам ишончни оқламади. Бир йил олдин “Базель”дан 15,5 миллион еврога олинган бразилиялик ўйинчи жорий мавсумда 14 та баҳсда атиги учта гол ургани мураббийлар штабини қониқтирмаяпти.
Жамоа бош мураббийи Винченьцо Итальяно олдинги чизиқни “Рома” етарли даражада қадрламаётган икки тажрибали форвард – Элдор Шомуродов ва Андреа Белотти ёрдамида кучайтирмоқчи. Флоренцияликлар ҳар икки ўйинчига бирдек харидор бўлмоқда.
“Рома” Элдор Шомуродов билан хайрлашмоқчи бўлаётгани янгилик эмас. Бу анча олдин тасдиқланган хабар.
Ўтган ёзда эркин агент сифатида Жозе Моуриньо жамоасига қўшилган Андреа Белоттининг ҳозирги даражаси ҳам римликларга тўғри келмади. Клуб раҳбарияти италиялик ҳужумчига бир йиллик шартномани узайтириш таклифини бергани йўқ. Мураббийлар асосан Тэмми Абрахам ва Пауло Дибалага суяниб қолган.
La Nazione нашрининг хабар беришича, “Фиорентина” пойтахт клубидан Шомуродов ва Белотти трансфер маълумотларини сўраган.
Томонлар тез орада музокара бошлаши кутилмоқда. Европада қишки трансфер ойнаси ёпилишига ҳали 10 кундан кўпроқ вақт бор. Демак, трансфер хабарларини кузатишда давом этамиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»