
А Серия 20-туридан ўрин олган "Наполи" - "Рома" баҳси бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида "бўрилар"дан устун келди.
Дастлаб, Осимхен 17-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 75-дақиқада Эл-Шаарави мувозанатни тиклади. Асосий вақт тугашига яқин Симеоне гол уриб, жамаосининг ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, неаполликлар А Серия турнир жадвалида 53 очко билан пешқадамлик қилишда давом этмоқда. 37 очкоси бор Моуриньо шогирдлари 6-поғонани банд этган.
Наполи – Рома 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 17 Осимхен, 1:1 – 75 Эль-Шаарави, 2:1 – 86 Симеоне.
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Ррахмани, Ким Мин Чжэ, Мариу Руй (Оливера, 69), Лоботка, Зелиньски (Ндомбеле, 90), Замбо-Ангисса, Лосано (Симеоне, 76), Осимхен (Распадори, 76), Кварацхелия (Элмаз, 68).
Рома – Руй Патрисиу, Смоллинг, Манчини, Рожер, Спинаццола (Эль-Шаарави, 46), Матич (Тахирович, 83), Кристанте (Вольпато, 89), Пеллегрини (Бове, 83), Залевски, Дибала, Абрахам (Белотти, 73).
Огоҳлантиришлар: Дибала (33), Осимхен (68), Эль-Шаарави (70). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар