00:30 / 01.02.2023
514

"Ордабаси" клуби Бобур Абдухолиқовни ўз сафига қўшиб олди

"Ордабаси" клуби Бобур Абдухолиқовни ўз сафига қўшиб олди
Беларусь чемпионатида “Энергетик-БГУ” сафида тўпурарлик маҳоратини кўрсатиб, катта машҳурликка эришган Бобур Абдухолиқовнинг янги мавсумни қайси клубда бошлаши мухлисларни қизиқтираётгани рост.

Футболчи Туркиянинг Анталия шаҳрига етиб келди ва бугун “Ордабаси” машғулотига қўшилди. Қозоғистоннинг амалдаги Кубок соҳиби ҳисобланган “Ордабаси” анчадан бери футболчимизга жиддий қизиқиш билдириб келаётганди. Лекин Абдухолиқовни “Насаф”га қайтиш варианти ҳам йўқ эмасди. Чунки у собиқ жамоасининг қишки машғулотларида ҳам иштирок этганди.

Бироқ футболчининг агентлари қозоқ клуби билан бир тўхтамга келганга ўхшайди. “Ордабаси” таркибида ўтган йили икки ҳамюртимиз - Одил Абдумажидов билан Шаҳбоз Умаров тўп сурганини яхши биласиз. Яқинда Абдумажидов “Олимпик” клубига ўтди.

Бундан ташқари, Анталияда бўлиб турган Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраевнинг маълум қилишича, “Ордабаси” “Насаф”нинг етакчиларидан бири Шерзод Насруллаевга ҳам кўз тикмоқда. Айни чоғда эса бу футболчи қаршиликлар билан бирга Анталия йиғинида қатнашяпти. Бизнингча, “Насаф” Насруллаевни бу клубга қўйиб юбормаса керак. Аммо қозоғистонликларнинг қизиқиши жиддийга ўхшаяпти.

Дарвоқе, Абдухолиқов Анталияда собиқ жамоаси – “Насаф”га қарши майдонга тушади. Боиси, 13 февраль куни айнан иккала клуб ўртасида ўртоқлик учрашуви белгиланган ва бу қаршиликларнинг Анталия йиғинидаги сўнгги назорат баҳси ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ордабаси" клуби Бобур Абдухолиқовни ўз сафига қўшиб олди