
Саудия Арабистони чемпионати 16-туридан ўрин олган "Ал-Фотиҳ" - "Ан-Наср" учрашувида томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Луис Густаво ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди: "Барчаси кутилганидек, Криштиану келганидан сўнг ҳамма баҳсда ютиш анча қийин бўляпти, чунки рақиблар унга қарши 200 фоиз тайёргарлик кўради.
Афсонавий Роналду гол урганидан кейин босим ўз-ўзидан йўқолади", - дейди Густаво.
Маълумот учун, 37 ёшли ҳужумчи Саудия чемпионатидаги дастлабки тўпини пенальтидан киритди. Эътиборлиси, ушбу жарима зарбасини Жалолиддин Машарипов ишлаганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар