
Бугун А Серия 21-тури доирасида "Специя" ўз майдонида "Наполи"ни қабул қилади.
Яқиндагина специяликлар сафига қўчиб ўтган легионеримиз Элдор Шомуродов мазкур беллашувда дебют қилиши мумкин. У неаполликларга қарши ўйин учун қайдномадан жой олган.
"Специя" устози Лука Готти беллашув олдидан ҳамюртимиз ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Элдор яхши ҳолатда ва аввало ўзига бўлган ишончи юқори. У доим табассум қилиб юради ва бу ерда эканлигидан хурсанд. Шомуродов бизга ёрдам беришни истайди. Мазкур ҳолат бизга ажойиб туйғуларни тақдим этмоқда", - деди Лука. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар