20:10 / 05.02.2023
1 181

Шомуродовнинг янги жамоадаги дебюти қандай баҳоланди?

Шомуродовнинг янги жамоадаги дебюти қандай баҳоланди?
А Сериянинг 21-тур учрашувлари орасида “Специя” ва “Наполи” ўртасидаги баҳс кўпчиликнинг эътиборини қозонди. Элдор Шомуродов янги жамоасидаги дебют учрашувини чемпионликка яқин турган пешқадам “Наполи”га қарши баҳсда нишонлади.

Мазкур беллашув "Наполи"нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Голлардан иккитаси А Серия тўпурари Виктор Осимхен ва биттаси энг зўр ассистент Хвича Кварацхелия ҳисобига ёзилди.

Баҳс таркиб жиҳатидан анча кучли бўлган неаполликлар устунлигида ўтди. Мезбонлар Хвичи Кварацхелия ва Виктор Осимхен жуфтлигини тўхтатишнинг уддасидан чиқа олмади.

Биз учун муҳими эса, Элдор Шомуродов ноябрь ойининг бошидан бери илк бор чемпионат ўйинида майдонга тушди.

Италия футболини ёритиб бораётган https://www.calciomercato.com сайти “Специя” футболчиларининг “Наполи”га қарши учрашувдаги ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.

Бартломей Драговски 5,5:
Жуда суст ўйнади. “Наполи”нинг иккинчи голи айнан дарвозабоннинг қўпол хатосидан кейин юзага келди.

Итан Ампаду 5,5:
Биринчи бўлимда рақибни таъқиб қилишда тезлиги панд берди. Иккинчи голда унинг ноаниқ ҳаракати Виктор Осимхенга қўл келди.

Маттиа Кальдара 4,5:
Жуда бўш ўйин ўтказди. Осимхенга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади.

Димитриос Николау 6:
Анча ишончли ва фаол ҳаракат қилди. Бир вазиятда дарвозабн Драговски билан бир бирини тушунмай қолди.

Сальваторе Эспозито 5,5:
“Наполи” футболчиларига қарши туриши жисмоний тайёргарлиги панд бериб қўйди.

Кевин Агудело 6:
90 дақиқа фаол ҳаракат қилди. Рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга уринди. Гол ура олганида ўйин ҳисобини ўзгартириши мумкин эди.

Аркадиуш Реца 5,5:
Бошқаларга қараганда анча фаол ўйнади. Лекин қўли билан ўйнагани пенальтига сабаб бўлди. Кварацхелия бундай имкониятни бой бермади.

Даниэле Верде 5:
Кутилган ўйинни намойиш қила олмади. Бир вазиятда қулай позицияда турган Шомуродовга тўпни оширмади. Ҳаракатлари зое кетди.

Элдор Шомуродов 5,5:
Янги жамоага тўлиқ мослашмай туриб, дарров майдонга туширилди. Ҳали жамоадошлари билан бир-бирини тўлиқ тушунмаслиги кўриниб қолди. Жуда фаол ҳаракат қилган бўлса-да, бу гол уриши учун камлик қилди.

Лука Готти 6:
Биринчи бўлимда “Наполи”дек қудратли жамоага қарши тура олиш бир қаҳрамонлик. Таркибдаги қатор йўқотишлар билан ўта кучли рақибга тенг келиб бўлмади.

“Специя” навбатдаги учрашувини 11 февраль куни ўтказади. Элдор Шомуродов жамоаси шу куни “Эмполи” меҳмони бўлади. Баҳс Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовнинг янги жамоадаги дебюти қандай баҳоланди?