07:33 / 06.02.2023
124

"Барселона" "Севилья" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

"Барселона" "Севилья" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Футбол бўйича Испания чемпионатининг 20-турида “Барселона” 5 февраль, якшанба куни “Севилья”ни қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 58-дақиқада Хорди Альба каталонларни олдинга олиб чиқди. 70-дақиқада Гави орадаги фарқни оширган бўлса, 79-дақиқада Рафинья ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

“Барселона” ушбу ғалаба эвазига очколарини 53 тага етказиб олди ва энг яқин таъқибчиси “Реал” (45) билан орадаги фарқни 8 очкога етказди. “Севилья” 21 очко билан 16-поғонада қолди.

20-турдан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:

“Барселона” – “Севилья” 3:0
Голлар
: 1:0 – 58 Альба, 2:0 – 70 Гави, 3:0 – 79 Рафинья.
“Барселона”: тер Штеген, Кунде, Кристенсен, Араухо (Алонсо, 80), Альба (Балде, 83), Бускетс (Кессиэ, 8), де Йонг, Педри, Гави (Фати, 80), Левандовски, Рафинья (Ферран Торрес, 84).
“Севилья”: Буну, Монтел, Гудел, Рекик, Баде, Акуня (Окампос, 65), Оливер Торрес (Хил, 46), Ракитич, Жордан, Гуйе (Фернандо, 83), ан-Несири (Ламела, 46).
Огоҳлантиришлар: Ракитич (45), Жордан (75).

Барселона, Севилья, Испания чемпионати, Реал

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" "Севилья" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди