08:00 / 06.02.2023
113

А Серия. “Интер” дербида “Милан”ни таслим этди

А Серия. “Интер” дербида “Милан”ни таслим этди
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 22-турида “Интер” ва “Милан” клублари 5 февраль, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 34-дақиқасида Лаутаро Мартинес “Интер”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Мазкур гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.

Ушбу ғалаба эвазига “Интер” очколарини 43 тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. “Милан” (38) эса 6-поғонага тушиб кетди.

5 февраль кунги ўйинлардан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:

“Интер” – “Милан” 1:0
Гол
: 1:0 – 34 Мартинес.
“Интер”: Онана, Дармиан, Ачерби, Шкриньяр, Бастони, Димарко (Гозенс, 71), Мхитарян (Брозович, 71), Чалхонўғлу (Гальярдини, 89), Барелла, Жеко (Лукаку, 71), Мартинес.
“Милан”: Тетерушану, Калабрия (Салемакерс, 55), Кер (Ребич, 86), Габбия (Тиав, 70), Калулу, Эрнандес, Крунич, Тонали, Жиру, Ориги (Рафаэл Леау, 55), Мессиас (Браим Диас, 46).
Огоҳлантиришлар: Калулу (32), Габбия (49), Рафаэл Леау (62), Мхитарян (67), Ачерби (68), Жиру (84), Ребич (88).

“Торино” – “Удинезе” 1:0
Гол
: 1:0 – 49 Карамо.

“Фиорентина” – “Болонья” 1:2
Голлар
: 0:1 – 14, пенальти Орсолини, 1:1 – 19 Сапонара, 1:2 – 47 Пош.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. “Интер” дербида “Милан”ни таслим этди