7 февраль куни Суперлиганинг 2023 йилги мавсуми учун қуръа ташланди. Шу асосда аввалдан режалаштирилган тақвимга аниқ саналарни киритиш ишлари бошланди.
Март ойининг 20-28 саналари ФИФА кунлари сифатида белгилаб олинган. Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари унинг доирасида халқаро сафар ўйинларида иштирок этади. Қолаверса, 1-18 март кунлари мамлакатимизнинг 4 та стадиони U20 Осиё кубогига мезбонлик қилади. Сир эмаски, яна 4 та стадион таъмирлаш ишлари сабаб мавсумга тайёр эмас.
Мана шундай мушкул вақтда ЎФА тақвим масаласида илтимос билан чиққан. Унга кўра:
• миллий терма жамоага футболчи берадиган уч асосий клуб: “Пахтакор”, “Насаф” ва “Навбаҳор”нинг 3-турдаги ўйинлари 17 март санасига қўйилиши керак;
• Марокашга йўл олаётган олимпия термасининг режасидан келиб чиқиб, “Олимпик” иштирокидаги ўйин ҳам иложи борича эртароқ ўтиши керак.
Суперлига ўйинлари футбол мухлисларига қулайлик қилиш мақсадида жума, шанба ва якшанба кунларига режа қилинган. Бунда ФИФА кунлари инобатга олинган. Қўшимчасига, Лига 18 март куни Тошкентда ўйин ташкил қила олмайди. Шу куни U20 Осиё чемпионатининг сўнгги икки учрашуви бўлиб ўтади.
Барча ҳолатларни инобатга олиб, Лига дастлабки уч турнинг фақатгина 4 та ўйинида ўзгаришлар қилди. Бу ҳақда қуръа олдидан футбол жамоатчилигига ҳам айтиб ўтилганди. Демак:
• 1-тур доирасида сафарда ўйнаши керак бўлган “Насаф” ва “Сурхон” жамоалари номинал мезбонга айланади (уларнинг рақиби бўлган “Андижон” ва ОКМК уй учрашувларини ўтказадиган стадион халқаро мусобақа билан банд);
• 2-тур доирасидаги “Бунёдкор” — ОКМК ўйини кейинроқ ўтказилади (Катанец миллий термага чақирув олган футболчилар рўйхатини эълон қилишига қараб мазкур беллашув ё ФИФА кунида ёки апрел ойидаги бўш кунлардан бирида ўтади);
• 2-тур доирасида сафарда ўйнаши керак бўлган “Сўғдиёна” жамоаси ҳам номинал мезбонга айланади (жиззахликларнинг рақиби бўлган “Олимпик” жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган стадион халқаро мусобақа билан банд);
• 3-тур доирасидаги сафарда ўйнаши керак бўлган “Олимпик” номинал мезбонга айланади (ўйин “Жар” стадионида ўтади).
Куннинг қолган қисмида Лига кейинги турлар масаласига ҳам ойдинлик киритади.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди