Футбол бўйича Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида “Реал” 11 февраль, шанба куни “Ал-Ҳилол”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 13-дақиқасида Винисиус Жуниор ҳисобни очди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Федерико Вальверде мадридликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 26-дақиқада эса Мусса Марега ҳисобни қисқартирди.
Иккинчи бўлимда “қаймоқранглилар” фаолликни оширди ва 54-дақиқада Карим Бензема ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 58-дақиқада Вальверде дублни расмийлаштирди. 63-дақиқада Луисано Виэтто “Ал-Ҳилол”нинг иккинчи голини урди. 69-дақиқада Винисиус ҳам дубль қайд этди. 79-дақиқада Виэтто навбатдаги гол муаллифига айланди.
Шу тариқа мадридликлар 5:3 ҳисобида зафар қучиб, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионига айланди.
“Реал” (Испания) — “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони) 5:3
Голлар: 1:0 – 13 Винисиус Жуниор, 2:0 – 18 Вальверде, 2:1 – 26 Марега, 3:1 – 54 Бензема, 4:1 – 58 Вальверде, 4:2 – 63 Виэтто, 5:2 – 69 Винисиус Жуниор, 5:3 – 79 Виэтто.
“Реал Мадрид”: Лунин, Карвахаль (Валехо, 79), Алаба, Рюдигер, Камавинга, Модрич (Начо, 74), Кроос (Асенсио, 74), Тчуамени (Себальос, 62), Вальверде, Бензема (Родриго, 62), Винисиус Жуниор.
“Ал-Ҳилол”: Ал Майуф, Абдулҳамид, Чан Ҳен Су, Ал-Булайҳи, Ад-Досари, Каррило (Майкл Ричард, 75), Куэляр, Ад-Досари (Ад-Досари, 75), Канно, Виэтто (Ҳамддан, 87), Марега (Игало, 86).
3-ўрин учун кечган баҳсда “Фламенго” “Ал-Аҳли”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди